Садақа қилиш

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан чет давлатларидан бирида яшаймиз. Эримни қармоғидаман, яъни ишламайман, фарзандларим тарбияси билан шуғулланаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари сахобия аёлларни хаётларини қилган савобли амалларини ўқиб, мен хам улар каби эхсон садақалар қилгим келади. Эримни қармоғида ўтириб қай усул билан садақа ёки эхсон қилсам бўлади? Биз яшаб турган шахарда хам ўзбеклар бор, лекин эркаклиги сабаб уларни олдига бориб эхсон қилишга уяламан, қўшниларимиз хам ўзига тўқ. Эркакларга осон, хохлаган пайтда ва хохлаган ерида ушбу савобли ишларни қилишади, биз аёлларга йўл кўрсатсангизлар. Биз хам ушбу савобли ишлардан бахраманд бўлсак!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг уйида эри ва болалари учун қилган ҳар бир амали эҳсон. Ҳатто уйдаги чўпни олиб ахлатга ташлашнинг ўзи ҳам эҳсон. Ҳар бир идиш ювиши, овқат пишириши, кир ювиши эҳсон. Ота-она фарзандига гўзал тарбия беришдан ортиқ эҳсонни қилолмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:23 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar