Ғайридинлар қабристонида дуо қилинмайдими
Ассалому алайкум! Мен ҳар доим қабиристон олдидан ўтиб кетсаам жойлари жаннатдан бўлсин деб омин қиламан. Бир кун бир қабиристон олдидан ўтиб кетиб ҳар доимгидек омин қилдим. Ёнимдеги шеригим бу русларнинг қабри уларнинг қабрига омин қилиб бўлмайди деб айтди. Шу гап ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибди. Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ 84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Тавба қилмасдан, фосиқ – диндан чиққан ҳолида, мунофиқлик ҳолида, яъни Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирган ҳолатда ўлганларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлиш керак. Чунки жаноза намозини ўқиш, қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 17:11 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар