Ғазаллардаги ёрни тасвирлаш

Ассалому алайкум! Биламизки ғазалларда ёр орқали Аллоҳ га ишора қилинади. Лекин бази ғазалларда аксинча айнан ёр тасвирланади. Бази ғазалларда шоир ёрини Юсуф а.с. га тенглаштиришади ёки ундан ортиқ деб билишади. Шу тоғрими? 2. Кеча Атойининг бир ғазалини ўқиган эдим. Бу ғазалда шоир "менга жаннат керак эмас, ёрнинг эшиги олдидаги тупроқ менга жаннатдан афзал" дейилган. Шу каби ғазалларни ўқиш ёки ўрганиш гуноҳ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслий манбааларни топиб ўрганиш жоиз. Соҳталаштирилганларини ўрганиш жоиз эмас. Бунинг учун эса араб алифбоси ва туркий китобларни ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar