Рўза тутишда аниқ вақт
Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда рўзадорлар учун оғиз ёпиш ва очиш вақтини бeлгилаш учун тақвимлар нашр қилиняпти. Эътиборли жиҳати шундаки тақвимда минутларигача қатъий аниқ кўрсатилган. Айтмоқчи бўлганим Пайғамбаримиз (с.а.в.) даврларида соат дeган буюм бўлмаган. Дақиқа ва сониялар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Кунга қараб оғиз ёпасиз, кунга қараб оғиз очасиз мазмунидаги ривоятларни ҳам эшитгандeкман. Болалигимда бувимлардан ҳам эшитганман оғизни очиш ва ёпиш ҳусусида, (балким буям Расулуллоҳдан ривоятдир) қоронғу ва ёруғ тушиш вақти, ғира-ширалик даражаси кeсак отганда кўринмайдиган ҳолатгача дeб. Дeмак тақвимда ёзилганидан маълум муддат (дақиқа) кeчикиб оғиз ёпилса зарари йўқми? (чунки ўша пайтда кун ҳали қоронғу бўлади)
Юқоридаги саволимдан кeлиб чиқадики, баъзан улгирмай қолиб тақвимдаги бeлгиланган вақтдан 5 дақиқа кeчроқ оғизни ёпсам, буни eвазига ифторлик пайтида ҳам тақвимдаги вақтдан 5 дақиқа кeч очсам тоғри бўладими ёки саҳарликдаги қилган »айбим» га қарамай вақтида очганим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз, ҳар бир инсон денгизда юлдузга қараб йўлни топиб кетиш даражасича илмни ўрганишни шарт қилмайди. Лекин қачон қоронғуликдан кейин ёруғлик бошланишини, қачон намоз вақтлари кириб қачон чиқиши даражасида билишни шарт қилган. Ўзи билолмаса биладиган зотларга масалан намоз борасида муаззинга, ой борасида муфтий ёки қозига суянишган. Уларда ҳозирги кунимизда алифбони танимайдиган одам кам бўлганидек юқоридагиларни билмайдиганлар жуда кам бўлган. Муаззинлар илмли, жавобгарликни тўлиқ бўйнига олган бўлишган. Ҳозир эса унинг акси. Ҳамма ёқ чироқ билан ёритилгани учун, намозхондан кўра бенамоз кўп бўлгани учун, фалакиёт илмини биладиганлар ҳам фалакиёт қоронғулиги, унинг ёруғлиги, ойнинг туғилиши, кўринишини яхши билмагани учун (бу уларнинг ўзлари тан олган. Баъзи етик олимлар бундан мустасно)ёки шариатга татбиқ қилишда оқсаганлари учун шу муаммолар келиб чиқмоқда. Шунинг учун фатво берган одамнинг гапига суянинг, хато қилса қиёматда ўзи жавоб беради. Ойни ва саҳарлик тугаш вақтини аниқлаш учун аввало субҳи содиқ, субҳи козибнинг илмини, бир ҳафта ёки ўн кун эмас йил бўйи фаслларни ўзгаришига қараб, юлдузларнинг жойлашишига қараб тажриба ўтказиш шарт. Тажриба ўтказадиган жой ҳам танланиши шарт. Ҳозирда одамлар ўн иккинчи қаватдаги одам биринчи қаватдаги одамдан олдин оғиз ёпиб олдин очишни ҳам билмаяпти. Шаҳарни чеккасида, баланд жойда жойлашган рўзадор уч тўрт минут кейин очишини ҳам билмаяпти. Ваҳоланки қуёш кўриниб туради. Кўриниб кўринмайдиган тонг ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳатто сиз ҳам ой тўлган кечада кечанинг ярмида ҳам кесак кўриниши, ой янги чиққанда кўринмаслигини ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсангиз керак. Ўша илмни пухта ўрганиб, йилларча тажриба ўтказган Абу Райҳон Беруний қуёш ердан ўн саккиз даража пасталигида бизнинг диёрларда тонг отишини айтганлар. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 07:46 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар