Ғойибона мақташ ҳақида ҳадис

Ассалому алайкум! Бир ҳадисни тушунолмадим, ҳадис қуйидагича: Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтдилар: “Ким моддий жиҳатдан бировга яхшилик қилса, унга ҳам яхшилик қайтарилсин. Яхшилик қилишга қурби келмаса, у кишини ғойибона мақтасин, чунки мақташ ташаккур ўрнида ўтади. Аммо у кишининг яхшилигини яширса, ундан тонган, яхшиликни билмагандек бўлади. Ким ўзида йўқ нарсани менда фалон нарса бор деб мақтанса, икки қават кийим бн ўралган ҳисобланади” дедилар. Икки қават кийим билан ўралган қанақа маънода келяпти?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғонни кийимини кийиб олибди дейилган. Яъни ёлғончи бўлибди дегани. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 18:28 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar