Онамни яна кўраманми?

Ассалому алайкум! Яқинда онажонимни бериб қўйдик. 47 ёшда эдилар. Касблари ўқитувчилик эди. Жуда кўп ютуқларга эришган эдилар. Орқаларида 3та қиз ва 1 ўғиллари қолди. Қизлари оилали, болаларини соғинч ҳисси қўйвормаяпти. Ҳаммамиз 5маҳал намоз ўқиб дуо қиляпмиз. Биз оламдан ўтгандан кейин онамизни топа оламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳ розилига олиб борадиган амалларни қилсангиз, қиёматда онангиз билан бирга бўлишингизни Аллоҳдан сўраб, улар ҳақида дуолар қилсангиз, қиёматда кўрасиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 19:12 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar