Аптекада психотроп дорилар сотиш

Ассалому алайкум! Мен аптекада сотувчи бўлиб ишлиман. Бизда психотроп (Яни фақат ретсепт бўйича сотиладиган дорилар) дориларни ретсептсиз сотамиз. Хўжайинимиз сотаверинглар деганлар. У дорини асосан ёшлар кайф қилиш учун олишади. Бу иш гуноҳми. Агар гуноҳ бўлса гуноҳи биз сотувчиларга ҳам ёзиладими. Олаётган ойлигимиз ҳалол ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ ва албатта сотувчиларга ҳам ёзилади. Чунки сиз уни ёшлар маст бўлиш учун олишларини очиқ-ойдин айтиб турибсиз. Шариатда узумни сотаяпган киши уни сотиб оляпган киши хамр – маст қилувчи ичимлик тайёрлаш учун оляпганини билса, сотиши жоиз бўлмайди. Олган ойлигингиз ҳаммаси ҳаром бўлмаса ҳам, ҳаром аралашган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar