Намозда 1-сафда туриш

Ассалому алайкум! Ҳадиси шарифларда эшитганим учун жума намозига иложи борича эртароқ боришга ва иложи борича олдинги сафда туришга ҳаракат қиламан. Бир кун масжидга соат тахминан 11да бордим у пайтда деярли ҳеч ким йўқ эди ва ман 1-қатордан жой олиб ўтиргандим, жума хутбасидан кейин имом 1-қатордаги ёшларга орқага ўтишни кексаларга жой беришимизни айтди. Ман имомни гапини ерда қолдирмадим лекин ичимдан азгина хафа бўлдим. Атайлаб 1-қаторда намоз ўқиман деб ният қилиб келгандим. Биз ёшлар 1-қаторда туришга ҳаққимиз йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчи бориб ўтирганингизга ҳам бўшатиб берганингизга ҳам ин шаа Аллоҳ савоб оласиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 19:56 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar