Аёллар ичак ювиши

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда клиникаларда ичак ювиш (клизма ва орқа тешикга шланка тикиб рамашкали сув билан ювиш) кўпайиб бормоқда. Ачинарлиси у ерда аёллар ишлайди ва у ерга хар хил ёшдаги эркаклар хам боради. Асосан семиз кишилар бориб ювдиради, бу орқали озишга харакат қилишади. Кўпчилик ўзи учун хар 3 ёки 6 ойда келиб туришни одат қилиб олган. Савол: Бу қанчалик тўғри? Ахир аёл киши хатто бегона аёл кишини авратига қараш мумкин эмас (эркаклар хам эркакларни авратига қараш мумкин эмас). Бу нарсани соғлик учун қилябмиз деб ўзларини алдаш эмасми? Бу йўл билан инсон ўзи уйда клизма орқали даволаниш мумкунку. Тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу ишни ўша эркакларнинг аёллари қилишлари керак. бегона аёлларга қилдирмаслик керак. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 19:56 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar