Мажбурликда қум талоқ

Ассалому алайкум! Мен хўжайинимнинг 2-оилалари эдим. Ота-оналаримиз розиликлари билан турмуш қурдик 7ой яшадик. Шу давр ичида 2 оилани хам бирдек кўрдила. Лекин бир куни қайнонам келиб хотинингни талоқ қўясан бўлмаса оқ қиламан деб туриб олдила. Оналарини розилиги учун 3талоқ қўйдила. Қайнонам бунга хам рози бўлмадила, қумталоқ қўясан дедила. Мен хам хўжайиним хам ундай қилманг деб йиғладик, лекин қайнонам кўчага чиқиб сочларини ёйиб қўшниларни олдида тўпалон қилишга тушдила. Хўжайиним оналарини розилиги учун мени қумталоқ қўйдилар. Энди кандай амалларни бажарсак яна никох ўқиттириб бир оила бўлиб яшай оламиз? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди бирга яшолмайсизлар. То иддангиз чиқиб бошқа эрга никоҳланиб, у билан ҳақиқий яшаб кейин у талоқ қилса, кейин иддангиз чиққандан кейин бу эрингизга ҳалол бўласиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar