Рус одам сўйган қўй

Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлаяпман. Шу ерлик бир рус одам қўй сўйиб менга олиб келиб берди. Мен мусулмонман шу гўштни есам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзининг динида бўлса ва “Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар” маносида Аллоҳни исмини айтиб сўйган бўлса олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar