Гуноҳини каффорати

Хазрат, бизга берган илмингиздан рози бу‘лишингизни су‘раб Олллоҳдан сизга беадад ажрлар ато қилишини дуо қиламиз. Хазрат, 4-5 йил илгари Оллоҳнинг берган бойлигига шукур қилиб, отамни ва отам о‘зига яқин олган тог‘амни ҳаж сафарига жо‘натишни ният қилдим. Уларни диний идоралар билан бо‘ладиган ишларини тог‘амга топшириб о‘зим ишимдан ортиқча вақт тополмаганим учун аралаша олмадим. Шунда тог‘ам айнан о‘ша йил кетиш учун қонуний ҳаражатлардан ташқари бошқа "ҳаражат" (ришват) борлигини айтдила. О‘шанда илмим етарлик бо‘лмаганидан тог‘амни ва отамни ҳажга тайёргарликларини ко‘риб ришват беришни гуноҳидан ко‘ра уларни ҳажга боришларини авзал билиб ҳамма ҳаражатларини ко‘тардим. Яни, ришватни ҳам бердим. О‘ша йилдан бери ҳатоимни билардим ва афсусда эдим. Лекин мана бу кунларда сизнинг берилган саволларга жавобингизни ко‘риб гуноҳимга янада иқрор бо‘лдим. Ҳурматли Устоз, гуноҳим учун каффорати борми? нима қилишимни маслаҳат берасиз?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тавба қилинг, надомат чекинг, бу ишни қайта қилмасликка азму қарор қилинг. Иложи бўлса, камбағалларга хайри эҳсон қилинг.

2 Май 2022, 19:58 | Савол-жавоблар | 172 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar