Туркия имомларида тажвид

Ассалому алайкум! Бир дўстим Туркия давлатида. У "жамоат намозларига масжидга чикаман, лекин бу ернинг имомларининг тажвиди бошқачароқ экан, яъни турк шевасида(турк фонетикасида) талаффуз қилишар экан. Масалан, "Алҳамдулиллаҳ" калимасини "Элҳамдулиллаҳ" тарзида ва бошқа харфларни ҳам ўз махражидан чиқармай талаффуз қилишаркан. "син", "сод", "дод" харфларини дейарлик, бир-биридан фарқсиз талаффуз қилишаркан". Дўстим бир нечта марказий масжидларга бориб кўрган, хаммасида бир хил тажвид, талаффуз. Дўстим сўрамоқчи бўлган нарса уларда тажвид бузилиши бўлмаяптими? Мен шу имомларга жамоат намозида эргашсам бўладими  ёки ўзим уйда ўқиганим маъқулми? Рамазон яқин, таровехларни қандай ўқисин? Қўшимча қилиб айтсам дўстим тажвиддан хабардор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эргашаверинг. Намоз бузиладиган даражада бузишмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 20:51 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar