Арендага стол стул бериш
Ассалому алайкум! Биз арендага стол стулларни бир одамга бергандик. Ўша одам "омад лато" деган ўйин учун олганди. У ўйинда одамлар пул бериб ёки кўпроқ пул ютади ёки ютказади. Уларни қилаётган иши қиморга кирадими ва биз арендага стол стул бериб уларни гунохига шерик бўлиб қолмаяпмизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қиморга киради. Гуноҳига тенма-тенг шерик бўласизлар. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 21:24 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром