Мева савдосида тара масаласи
Ассалому алайкум! Биз боғдорчилик, иссиқхоначилик билан шуғулланамиз, ҳўл мевалар пишиб етилганда вақтида нобуд қилмай сотишимиз зарур, Худога шукур харидорлар кўп, фақат мени ўйлантираётган нарса "тара масаласи", бизда боғларда деҳқон ва сотиб олувчи ўртасида ҳўл мева солинган таранинг оғирлиги келишув асосида белгиланади, мисол учун бир қаторлик яшик 1кг (асли 0,7-0,8кг, икки қаторлик яшик 1,5кг (асли 1-1,2кг), банан каропка 2кг (асли 1,3-1,5кг), Россияга фура яшиги 1,5кг (асли 0,8-1,2кг) ва ҳк; Одатда деҳқонлар таҳминан 1кглик фура яшигини 1,5кг деб келишув билан розилик асосида Россияга фурага етказиб берувчи ўртакашларга мева сотишади, Фурага олувчи 1,5кг тара белгилаган бўлади; 1) Бермоқчи бўлган саволларим шуки агар деҳқон ва олувчи томон рози-ризолик билан тара миқдорини белгилаб ҳўл меваларни сотса, тўғри ва ҳалол, бўладими? 2) Агар тарани аниқ тортиб олиш керак бўлса, дейлик 100-200та яшикдан 10тасини ҳар хил жойидан тортиб, ўртачасини чиқариб олса бўладими? (Мисол учун: 1+0,8+0,8+1,1+0,9+0,8+1,1+1+ 0,9+1,1=9,5кг; 9,5/10=>0,95=>яхлитлаб, 1кг қилиб олинса); 3) Яна бир ишимиз шуки биз (деҳқон) ва харидор розилик билан тарозига дейлик 10та яшикда мева қўйсак, 80,5кг дан 80,9кг гача чиқса, 80,5кг деб оламиз, агар 80,0кг дан 80,4кг гача чиқса яхлитлаб 80,0 кг деб оламиз деб келишамиз, шу ишимиз тўғрими? 4) Бозорга чиқиб, харидор деҳқондан 1 яшик ҳўл мева олса ҳам уни тараси аниқ эмас, юқорида кўрсатилгандек қилиб таҳминан белгиланган ҳолатда сотилади, чунки ҳўл мевани тарани билиш учун бўшатилса, уруниб қолиши мумкин, бунда қандай йўл тутиш керак? Агар бундай савдоларни қилиш мумкин бўлмаса, бошқа ҳалол ва осон йўлини ўргата оласизларми? Бир мавзуда бўлгани учун тўртта савол йўлладим, бу ишим билан сизларга ноқулайлик уйғотган бўлсам узр сўрайман; Ҳалол ризқ умидида йўллаган саволларимга жавобингизни кутиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мевани тарага солишдан олдин тортиб олиш керак. Кейин ўшани ҳисоблаб чиқариб юбориш керак. Таҳминан қилиш мутлақо нотўғри. Бу ҳозирги кунда қийин иш эмас. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мевани тарага солишдан олдин тортиб олиш керак. Кейин ўшани ҳисоблаб чиқариб юбориш керак. Таҳминан қилиш мутлақо нотўғри. Бу ҳозирги кунда қийин иш эмас. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат