Сабабни ташлаб қадарни ушлашлик тўғрими?

Ассалому алайкум! Адамла Азгина мазалари боми иситма чиқиб ёттила. Ҳоз совид копайган росса. Доктор чақирили дсам ё Совидмас ҳаммаси яхши диб туриб олдила. 1 ҳафта отти. ҳоз уйдила ҳаммада 39-40 иситма. ман озим тест топшириб келдим. атак қоганлага адам рози бомияптила. Худони эткани болади. даволансенам, ётсенам барибир. кейин касаллик юқмасаканмуш. бошида эҳтиёт боптурин дганимизда Худо пешоненга ёзган боса юқади бомаса битта лаганда ош есанг ҳам юқмиди дгандила. Манам ишонаман ҳамма нарса Худодан эканига. лекин Худо хоҳласа болади, қадарга ёзилган боса болади дб сабабини қилмасли кереми? бу билан адамлани айбламохчмасман, сабаб ва қадарни қайси бирини танлиман, шуни биломияман. жовоб учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Даволатинглар. عَنْ أُسَامَةَ بْنِ شَرِيكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَصْحَابُهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُؤُوسِهِمُ الطَّيْرُ، فَسَلَّمْتُ ثُمَّ قَعَدْتُ، فَجَاءَ الْأَعْرَابُ مِنْ هَاهُنَا وَهَاهُنَا، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ أَنَتَدَاوَى؟ قَالَ: تَدَاوَوْا، فَإِنَّ اللهَ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلَّا وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ Усома ибн Шарийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан, бу ёқдан аъробийлар келишди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди.
«Даволанинглар, чунки Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам берган. Фақат бир дард – қариликдан бошқасини», дедилар».
«Сунан» эгалари саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси «Устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи паррандалар каби қимир этмай, жим ҳолда ўтиришган экан», деганидир.
Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 156 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar