Мўмин дўст шафоати
Ассалому алайкум! Интернетда бир ҳадис ўқидим қуйида уни келтирдим, дўзахийларни шафоат қилиш фақат пайғамбаримизга с.а.в руҳсат берилмаганми?? Жуда таъсирли ҳадис экан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда, шундай дедилар: "Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши: – Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! – дейди. Шунда унга: – У дўзахда, – дейилади. Шунда ҳалиги киши: – Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, – дейди. Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли: – Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Ёки солиҳ амали бормиди?! – дейдилар. – Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, – дейилади". Ҳасан Басрий яна айтардилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!" Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз, "Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар", деб йиғлардилар...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа шундай бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 22:08 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа шундай бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 22:08 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар