Бу гапимдан кейин

Ассалому алайкум! Аёлим билан тортишиб қолиб сен билан яшагим келмаяпти, уйинга 2-3 кунга кет, ётоғимизи алоҳида қилиб турайлик деб айтдим. Ниятим талоқ эмас эди, жаҳлимиздан тушиб, ажралиш қандай ёмон оқибатга олиб келишини ҳис қилиб кўриш эди. Орамизга талоқ тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ниятингиз ўзингиз айтгандек бўлса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 22:30 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar