Дўстни огоҳлантириш

Ассалому алайкум! Мени ишхонада бир дўстим бор, бизни ишхона аксарияти эркаклар ишлайди ва дўстимни аёлиям бизни ишхонада ишлайди кўп эркаклар билан мулоқотда бўлади. Бир икки марта бегона эркаклар билан карта ўйнаб ўтирганини кўрдим аччиғим келди ва бу ҳақда дўстимга айтдим, аста ётиғи билан тушунтирдим аёлингни бу ердан олиб кет дедим ва кўрганларимниям айтдим. Энди дўстим билан хотини орасига совуқчилик тушиб қолмасмикан, жанжаллашиб қолса айбдор бўлиб қолмасмиканман деб ҳовотирдам. Мен хато қилдимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир эр киши маҳрамларига шулар қаторида аёлига масъул, уни ҳаёти соғлиги дини ва ахлоқи тўғри бўишига ҳаракат қилиб тарбиялаши лозим. Шундай масъулиятида камчиликка йўл қўйган диндошимизга одоб билан насиҳат қилиб маҳрамининг хатосидан огоҳ қилиб қўйилса ва бу хабардан фитна чиқариш ниятингиз бўлмаганидан кейин, сиз зиммангиздаги ишни қилган бўлсаз ва савоб оласиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar