Пирамида

Ассалому алайкум! Бизнинг қишлоқда "Аҳмадбой"га ўхшаб "пирамида" савдоси билан шуғулланувчи киши бор. Унинг савдосида рибо ҳам бор. Лекин ҳар хил йўллар билан рибо ҳийлаларини ишлатади. Кўпчилик машинасини бериб маʼлум муддатга қимматга сотишади. Бу ҳолат фиқҳда жоиз экан деб кўпчилик машинасини бериб юбораяпти. Лекин бу иқтисодий пирамида эканлигини ҳамма билади. Айниқса масжидда олди қаторда турувчилар ҳам бу ишга аралашган. Ҳеч ким бундан қайтармаябди. Бу ҳолатда нима қилишимиз керак? Бунга рози бўлиб қайтармасак биз ҳам гуноҳкор бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайтмасликлари ҳам табий бўлиб қолибди. Чунки ҳозирги кунда намозхон бўлиш солиҳлик меъёри бўлмай қолибди. Уларни бу ишларига фиқҳда ҳам оят-ҳадисда ҳам рухсат йўқ. Улар “Биз бузуқмиз” деб қўйишса шу тўғрироқ эди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 22:30 | Савол-жавоблар | 172 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar