Бомдод намози вақти оз қолганида
Ассалому алайкум! Мен бугун бомдод намозини ўқиётган пайтимда қуёш чиқиш вақти 5:16 эди. Лекин мен бомдод намозини ўқиб, тасбех ва дуоларни ўқиб бўлиб соатга қарасам 5:18 бўлган экан. Бомдод намозини қазосини ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! БИР РАКЪАТИ ТОПИЛГАН НАМОЗНИНГ ҲАММАСИ ТОПИЛАДИЯъни охирги вақти чиқмай туриб, бир ракъати ўқиб қолинган намоз, гарчи бир ракъатдан бошқаси ўз вақтида ўқилмаса ҳам, вақт чиқмай туриб ўқилган намоз ҳисобига ўтади.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصُّبْحِ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الصُّبْحَ وَمَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْعَصْرِ قَبْلَ أَنْ تَغْرُبَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الْعَصْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойида ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Ҳанафийдан бошқа мазҳабларга кўра, бир одам узр туфайли бомдод намозига кеч қолиб, қуёш чиқмасдан аввал бир ракъатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракъатини ўқийверади. Унинг намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланиб, қазо бўлмайди. Бироқ ҳанафий мазҳаби уламолари бошқа ҳадисга асосланиб, қуёш чиқиши билан бомдод ўқиётган кишининг намози бузилади, деб ҳукм чиқарганлар.
Лекин бир киши кеч қолиб, асрнинг бир ракатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصَّلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلاَةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намоздан бир ракатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар».
Икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадисда фақат бомдод ёки аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракъат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Намози қазо бўлмайди.
Баъзи кишилар агар намоз вақти оз қолган бўлса, кейинроқ, бемалол, қазосини ўқиб оларман, деб бепарволик қиладилар. Бу мутлақо нотўғридир. Мусулмон киши умуман намозни қазо қилмаслиги керак. Бир вақт қазо бўлган намознинг гуноҳини ювиш анча қийин. Шунинг учун охирги вақтида бўлса ҳам, биргина ракъатига илиниб қолса ҳам, ҳаракат қилиш керак. Бундоқ рухсат берилиши ҳам биз бандалар учун айни меҳрибонликнинг ўзидир. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 22:52 | Савол-жавоблар | 218 | Намоз