Чўчқанинг қонидан чатиштирилган ангус новвос

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда турли ҳил (ангус) номли наввослар кўпайиб қолди. Уларни бази бирлари базибир давлатларда чўчқанинг қонидан кимёвий чатиштирилилганмиш. Ундай наввосларни олиб сотиш, гўштини истемол қилиш, боқиб сотиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чўчқага она тарафдан қўшиладими ёки ота? Бунга бир мисол агар ҳаром бўлган эркак ҳайвонни ҳалол бўлган урғочи ҳайвонга қўйилса, ундан туғилган бола ҳалол бўлади дейилган. Акси бўлса яъни ҳайвоннинг онаси ҳаром отаси ҳалол бўлса боласи онасига тобеъ бўлиб ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:25 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar