Дастурдаги бепул китоб

Ассалому алайкум! Ёдингизда бўлса керак, ҳилол эбоок дастури орқали акция ўтказилган эди. Унга кўра акция муддати тугагунча янги аккаунт очган фойдаланувчиларга 50 та китобдан бепул фойдаланиш имкони берилган. Эски фойдаланувчиларга эса йўқ. Лекин эски фойдаланувчи бўлсам ҳам менга номаълум сабаб туфайли 50 та китоб аккаунтимда бепул бўлиб қолган экан.(аввал уларни харид килмаганман ) Шу пайтгача китобларни ўқир эдим, аммо ўйлаб қолдим, акцияда қатнашмасдан, пул тўламасдан ўша китобларни ўқишим жоизми? Ёки бошқа аккаунт очиб ўз пулимга сотиб олишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бемалол фойдаланаверинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:36 | Савол-жавоблар | 143 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar