Коммунал тўловлардан камайтириб ёзиш

Ассалому алайкум! Оилада 6 киши яшаймиз. Мен бир ҳафтада 2кун келаман. Дадам коммунал тўловларга 5киши деб ёздиради. Сен турмайсанку дейди, лекин пропискам шу ерда. Фарзандларим оилам шу ерда. Дада ундай қилмайлик гуноҳ бўлади десам. Сен гуноҳ савобни фарқига бориб қолдингми дейди. Умуман гапиртиргани қўймайди. Тўғри йўл кўрсатингизлар. Ўзим тўлайман дада десам сен бой бўлиб қолдинг деб урушябди. Нима қилсам бўлади. Арзимаган нарсалар учун гуноҳкор бўлиб қоляпмиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз дадангизга гапирмасдан индамай бориб 6 кишига тўлаб келаверинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 00:20 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar