Закот ва садақаларни ошкор бериш

Ассалому алайкум! Закот ёки садақаларни берганда ошкора бергани афзалми ёки махфийми? Бу саволни берилганидан мақсад хозирги кунда копчилик таниқли шахслар ва бошқалар закот ёки садақаларни берганда видео ёки суратга олинмоқда. Албатта бундан балки бошқаларга хам ибрат, тарғиб маъноси бордир, шу ишларга қодир бўлиб бажармаётганлардан яхшидир лекин шу билан оладиган инсонларни хижолат қилиш мумкунлиги, Аллоҳ сақласин риё бўлиб қолиши мумкинлиги ва яна бошқа сабаблар орқали эътирозларга учрамоқда. Шунинг учун қайси бири мақсадга мувофиқ. Биз бу билан бошқаларнинг қилаётган хайрли ишларини мухокама қилиб бу амал тоғри бу риё деб хукм беролмаймиз бунга хаққимиз хам йўқ, шунинг учун бу борада шариат корсатмалари қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги дамда закотни ошкора берган афзал, токи бошқалар ҳам огоҳлансин. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 00:20 | Савол-жавоблар | 175 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar