Беморликда бўйинни ювмасдан таҳорат

Ассалому алайкум! Кунига Аллоҳга шукур 5 махал намоз ўқийман. 3 ойдан бери қалқонсимон безим қаттиқ яллиғланиб қолган, даволаняпман, иссиқ сақла дейишган. Лекин ҳар куни намозга тахорат олганда иссиқ сувга 4-5 махал юваман. Мана охирги бир хафта ичида бўйним шишиб томоғимдан овқат ўтиши қийин бўлиб қолди қийналяпман. 2 кундан бери бўйнимни ювишдан қўрқиб намоз хам ўқимаяпман. Бўйнимни ювмай бошқа жойларимни ювиб яна намозимни бошласам бўладими? Ўқимай юргани юрагим ғаш бўляпди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Зарар қилса ювадиган жойга масҳ тортиб олаверасиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 02:53 | Савол-жавоблар | 151 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar