Никоҳ боғланганми
Ассалому алайкум! Яқинда зикр аҳлидан сўранг сайтида никоҳланишда “Қабул қилдим” ва “рози бўлдим” лафзлари ўтган замонда бўлиши керак йўқса никоҳ боғланмайди деган жавобни ўқиб қолдим. Шу вақтгача ийжоб ва қабул муҳимлиги ҳақида билардим аммо ўтган замон шаклидаги жавоб никоҳни боғламаслигини эшитиб жуда ўйланиб қолдик. Эрим билан никоҳимизда имомнинг саволига қабул қиламан ва розиман деб жавоб берганмиз. Шу вақтгача қатнашган барча никоҳ маросимларимизда ҳам шундай бўлган эди. Энди биз ва яқинларимизнинг никоҳи боғланмаган ҳисобланадими, фарзандлар зинодан туғилганга кириб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан янгилаб олаверинглар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:35 | Савол-жавоблар | 173 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан янгилаб олаверинглар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:35 | Савол-жавоблар | 173 | Оила ва турмуш