Ақиқа қилинмагани учун

Ассалому алайкум! Мен ўғлимга ақиқа қилмаганман. Хозирда жуда тез-тез касал бўлади, ўқиш борасида ва иш борасида хам омади юришмайди. Хозирги кунда шароитимиз сал оғирроқ, битта қўчқор олдик, энди эхсон қиламиз деб турсак онам билан укам оиласи билан вирус бўпқолишди. Бирон хафта кутгин деб хафа бўлишаяпди, онамни норози қилиб эхсон қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингизни ўқиш ва ишлари юришмаслигига ақийқани алоқаси йўқ. Масаланинг ечими ҳамма нарсага Қодир бўлган Зот Аллоҳ таолонинг хоҳиш иродасида. Намозларга маҳкам бўлиб пешонани саждага қўйиб сўраши керак. Ақийқа қилишни назр қилмаган бўлсангизлар қилиш ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 179 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar