Доллар Эвро алмашинувида курсни эркин келишуви
Ассалому алайкум! Мен Германияда яшайман. Бу ерда 10 минг атрофида ватандошларимиз яшашади ва даромадларини Узбекистонга юборишади. Банкдан юборганда хизмат ҳаққи сал баланлик қилади базан ва чекловлар бор. Шу сабабли бир Телеграмм гуруҳ ташкил қилинган ва у ерда ватандошлар элон беришди. Келишув каналда ёзилишича Гоогле курсда ва келишилган ҳолда дейилган. Масалан бугунгу кунда 1 € га 1,19 $ корстаилган ва бу дунё курси. Кўп ҳолларда шу курсда келишув бўлади. Кимдур Германийда 1.000 € берса иккинчи томо Узбекистонда 1.190 $ беришди. Базан 5-10 $ фарқ қилади. Савол: Бир юртдошимиз шу гуруҳга эълон берди. Узбекистонда 30 минг доллар бор деб, ва унга ёзганларга курсни 1.11 дан яъни 1000 € га 1.110 $ бераман деб жавоб берди. Узбекистонда берилган 30 минг $ учун Германияда 25.210€ гоогле курсда берилиш керак эди лекин буни 27.027 € га алмашишди, ва алабтта икки томон келишилган ҳолда. Шундаги фарқ 1.817 € Харомми ? Шу сабабли гуруҳда тортишув бўлди бу ишинг Харом дея. Сен содда юртдошларни ҳаққини еяяпсан деган манода эътироз кўп бўлди. Лекин икки томон келишган ҳолаган валюта алшашуви бўлса, буни ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алмаштириш ишлари шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлса, курсни қанчага келишиш томонларнинг ихтиёри ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:15 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алмаштириш ишлари шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлса, курсни қанчага келишиш томонларнинг ихтиёри ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:15 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат