Мўмин билан кофирнинг фарқи намоздадир хадиси

Ассалому алайкум! Устозлар "Мўмин билан кофирнинг фарқи намоздадир" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу хадислари сахихми? Мен бир илмли инсондан эшитдим. Намоз ўқимасдан юрган инсон кофирми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Аммо кофир сўзи ҳам бир нечта маънода ишлатилади. Биттаси диндан чиқарадиган куфр, яна бири нонкўрлик. Куфр сўзи ҳадисларда иккала маънода ҳам истеъмол қилинган. Тўрт мазҳаб имомларидан учтаси ва улардан ташқари уламоларнинг катта жамоси “У куфрдан нонкўрлик куфри тушинилади” деганлар. Аҳмад ибн Ҳанбал ва яна бир қанча олимлар “Бу ҳадисдаги куфрдан диндан чиқарадиган куфр” деганлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar