Ўқилмаган намоз фидяси
Ассалому алайкум! Онам раҳматли бувимнинг қолдирилган намозларини фидясини тўламоқчилар. Сайтдан изланиб ҳар бир вақт учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) пули тўланишини билдик. Энди шу пулларни онам ака опаларига, яъни раҳматли бувимнинг фарзандларига бериши мумкинми? Уларнинг оилалари ҳам ночор аҳволда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас, бегоналарга бериш керак. Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 183 | Турли саволлар