13-ойликдан закот

Ассалому алайкум! Мен бир корхонада ишлайман, у ерда ҳар йилнинг охиридаги хисоб китоб тугагач бир йиллик фойдадан ишчи ходимларга мукоффот тарзида беришади. Аввалги 13-ойликдагидек. Ҳозирда менга январ ойида 3000$ берилди. Мен бу пулимдан закот бераманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтган йилги январда ҳам нисоб миқдорича маблағга эга эдингизми? Ўтган йили 17.250.000 нисоб эди. Агар шу пулга эга бўлган бўлсангиз гарчи ўртада камайиб ёки кўпайиб кетган бўлса ҳам зиммангизга закот бериш вожиб бўлади. Ундай бўлмаса кейинги йил январ ойида ҳам нисоб миқдорича пул соҳиби бўлсангиз ўшанда закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:15 | Савол-жавоблар | 171 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar