Суд хукми

Ассалому алайкум! Бир неча ой илгари бахтсиз ходиса туфайди автохалокат бўлган эди. Конун бўйича автохалокат сабаблари ўрганилди, томонларга етказилган зиён бахоланди ва суд бўлиб ўтди. Суд натижасига кўра мен айбдор деб топилдим ва бахолаш хужжатларида кўрсатилган 8 миллион сўм зарарни қоплаш менга юклатилди. Қонунга мувофиқ зарарни суғурта компаниям тўлаб берди. Бугун жабрланувчи томон 8 миллионни олганини бироқ, харажатлар 11 миллион сўм бўлганини айтди. Мен буни нима сабабдан суд вақтида зарар миқдори кам эканлигини айтмаганини сўрадим ва суд қароридан ортиқ сумма берилмаслигини билдирдим (қонунан, суд вақтида шикоят билдирилганида қайта бахолаш амалга оширилади, суд даврига қадар хар тамон ўз уловини таъмирлаб бўлган, харажатлар маълум эди). Азиз устозлар шу қарорим тўғрими? Суд қарор чиқаришдан олдин тамонлардан шикоятлар бор-йўклиги сўраган ва хеч қайси тамон эътироз билдирмаган эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни энди ўша судлардан сўрайсиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:04 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar