Никох қилишда гувоҳлар
Ассалому алайкум! Аёлим билан келишолмай жанжаллашиб қолиб 1 талоқ бергандим. Кейин орадан тахминан 3-4 кун ўтиб ярашиб қайта никох ўқитиб олгандик. Шу аёлим билан 2-марта никох ўқитишда хам гувохлар 2 та эркак ёки 1 эркак 2 аёл бўлиши керакми? Сўрамоқчи бўлганим мени гувохларим 1 эркак (яъни домлани ўзини гувохлиги) ва 1 аёл (аммам) бўлишган. Никох ўқишдан олдин домлага гувохликка одам чақирайми десам домла қайта никох ўқишга шу гувохлик етарли деган ва никох ўқилган. Шу никохим боғланган хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Берган талоғингиз биринчи ёки иккинчи талоқ бўлиб, у ражъий талоқ бўлса ва идда тугамай аёлингизни қайтарсангиз никоҳ ўқитиш шарт эмас. Агар идда тугаб ёки талоқ боин бўлган бўлса унда никоҳни қайта ўқилади ва ҳамма шартлари топилиши шарт шу қаторда гувоҳлар ҳам. Сиз бир талоқ ражий қилгансиз, шунинг учун ўша кифоя. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 04:09 | Савол-жавоблар | 187 | Оила ва турмуш