Шариат ҳукми
Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим Интернет мегабайт кераклигини айтди(дўстимнинг ишига керакли компютер дастурини,интернетдан юклаб олиб, ўрнатиб берадиган Компютерчига ташлаб бериш керак экан). Мен унга менда интернет пакет йўқлигини айтдим. Лекин ўша компютерчининг сим картасида мавжуд бўлган бонус интернет пакетни олиб беришимни айтдим. Кейин мен телфонимдан компютерчининг номерига боғландим (Компютерчининг номерини Беэлине Ўзбекистон иловасига киритдим ва компютерчинг телефонига тасдиқлаш коди борди. Унинг ўзи кодларни айтиб турди. Ва Беэлине Ўзбекистон орқали унинг номерига кирдим. Унинг номеридаги бонусларга 300 долларлик симкарта олса бўларкан. Мен билмасдан ўша бонусларни Интернет мебабайтларга алмаштириб қўйибман.) Ва мен шу қилган ҳизматимга дўстимдан 25000 сўм ҳақ олдим (Кейин бу 25000 сўмни дўстимга қайтариб бердим.) Ва кейинроқ Компютерчига шу қилган ишимни айтдим. Компютерчи эса мен 300 долларлик номер олмоқчи эдим деб туриб олди. Мен эса бу ишни атайлаб қилмадим билмасдан қилиб қўйдим, дўстимга ёрдам бериш учун қилиб бердим деб айтдим. Роса узур сўрадим Аллоҳ ҳаққи кечиришини сўрадим бунча пулни тўлаб беришга шароитим йўқлигини айтдим.(Телеграм орқали) Лекин компютерчи ўқиб чиқиб кетяпти. Жуда кўп узур сўрадим кечирдим ёзишини сўрадим. Қиёматда бундан сўралишимдан қўрқишимни айтдим. Лекин у кечирдим диб ёзгани йўқ ўқиб чиқиб кетди ва блоклаб қўйди. Устозлар бу вазиятда ким айбдор бўлган. Шариат ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айбдор бўлгансиз. Уни маҳрум қилибсиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 04:20 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айбдор бўлгансиз. Уни маҳрум қилибсиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 04:20 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар