Келинлани камситиш

Ассалому алайкум! Оилада келинлани ўрни ва энг асосий вазифалари бу жуфти халоли ва унинг ота онасини хурматини жоига қўйиш иззат этибор қилиш. Лекин 2-даражадаги инсонлар яъни қайни бўйнилар қайн опа сингилларга келинлани қиладиган вазифаси нимадан иборат? Агар келин яхши гапириб хушмуомилада бўлган холдаям қўлдан келганча яхшилик қилиб яшасаям, келинлани ўз ўрнингни бил келинмисан келинлигини қил деб камситиш паст кўришка қайн бўйнилани опа сингиллани хаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келиндан аслида эрига хизмат ва уни рози қилиши талаб қилинган. Келин қайнона ва қайниопа-сингилларга хизматчи эмас. Уларни хизматини қилса, уларга эҳсон қилган бўлади. Бу борада қайнона ва қайниопа-сингиллар буюруғини бажариши эмас, эрининг айтганларига итоат қилиши керак. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 04:42 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar