Айрим Мусҳафлардаги хатоликлар

Ассалому алайкум! Ман диний китоблар савдоси билан шуғулланаман. Бизга ҳозирги кунда туркияда ишлаб чиқарилган мусҳафлар сотувга келмоқда. Мусҳафларни ҳар бир нашр қилинишида Қуръон уламоларидан иборат маҳсус комиссия текширувидан ўтганлик гувоҳномаси бўлиши керак экан. Лекин айрим корхоналар чиқарган мусҳафларда бу гувоҳнома йўқ ( корхона эгалари гувоҳнома учун ҳаражат қилишдан қочганлиги учун) ва улар гувоҳномаси бор мусҳафлар билан солиштирилганда техник хатолик сабаб айрим фатҳа, ташдид каби белгилар тушиб қолганлиги ёки ўрни алмашиб кетганлиги билинди. Албатта Аллоҳни каломида битта белги ҳам ўзгариши мумкин эмас деб биламан. Саволим шуки, шунақа мусҳафларни мижозларга сотишим жоизми? Ёки мусҳафдаги тиниш белги билан боғлиқ ҳатоликни комиссия тасдиғидан ўтган мусҳаф билан солиштириб, тўғирлаб қўйиш мумкинми? Бу гуноҳ бўлиб қолмайдими? Илмсизлик қилиб ноўрин савол берган бўлсам узр. Аллоҳ барчамизни ҳидоятидан айирмасин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хатоларини тўғрилаб қўйишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 05:04 | Савол-жавоблар | 149 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar