Рибога кирадими

Ассалому алайкум! Бир савдогар мендан бир неча йил олдин нақд пул қилиб бераман деб пластигимни олган эди. Лекин бир неча марта олдига борсам ҳам пулимни бермади. Аллоҳдан қўрқ десам, қўлингдан келганини қил деб пулимни еб кетди. Ҳозир эса Аллоҳ инсоф бериб пулимни қайтиб бермоқчи, инфлация ҳисобига ўша пайтдаги пулимни долларга бичиб олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Долларгина бичиб олмасдан, уламолар, “Пул касод даражасида инфеляцияга учраса ўша вақтдаги тилланинг қийматига тўғрилаб олиш жоиз” деганлар. Шундай бўлса ҳам берган пулингизни бошқа валютада олинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 05:04 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar