Карантин вақтида ишчиларга закот

Ассалому алайкум! Менинг фирмам бор унда 6 та ишчи ишлатаман. Карантин туфайли ишга чиқмаяпмиз. Лекин март ойи учун ойликларини бердим. Энди апрель ойи ун ойлик йўқ деб айтиб пластик карталарига пул ўткизиб берсам ва бу закот деб айтсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закотга ҳақли бўлишса пластик картада беришингиз ҳам мумкин. Закотни ажратаётиб закот деб ният қилсангиз бўлди. Уларга бераётиб айтишингиз шарт эмас. Агар ҳақдорлардан бўлишса закотингиз адо бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:14 | Савол-жавоблар | 162 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar