Охират хақида
Ассалому алайкум! Агар охират, ўлимдан кейинги хаётга ишонмаса буни жавоби қандай? Бундай инсонга жазо бўладими? Ишонай дейману лекин ичимда нимадир мени қайтаруради, худдики ичимда иккита инсон яшедиганде, бири этиқодли бири жуда ёмон. Астағфуриллоҳ кундан кунга ишончимдан истамасам хам айрилиб кетаётгандекман, алхамдулиллах беш вақт намоз ўқийман, аммо кучим етмайапти, бу қилмишимни ажридан қўрқяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уни иймонсиз дейилади. Чунки иймон деб Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, расулларига, қиёмат кунига яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг тақдиридан деб билишга ва қиёмат куни қайта тирилишга ишонишдан иборатдир. Булардан бирортасига иймон келтирмаса ундай инсонни мўмин деб айтилмайди. Мана шу қўрқишни ўзи иймон дейилади. Тўғри, инсоннинг ичида икки хил ҳиссиёт бор. Қайси томонга кўпроқ яқин юрсангиз ўша ҳиссиёт кучаяверади.
Инсонда икки унсур бор. Бири фисқи-фужур қиладиган унсур, иккинчиси тақвога бошлайдиган унсур. Инсон фисқи-фужурга яқинлашса ёки у ҳақида ўйласа фисқи-фужурга олиб борадиган ўша унсур ишқаланади, ҳаракатга келади ва маъсият содир бўлишигача олиб боради. Тақволи инсонларга, панду-насиҳатларга яқинлашса тақво унсури ишқаланади, ҳаракатга келади ва соҳибини ҳам ўша ишларни қилишга ундайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Содиқлар билан бирга бўлинглар, уларни сафида бўлинглар” деб буюрган. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар