Аёлимни талоқ қилдим

Ассалому алайкум! 2 йил олдин аёлим билан жанжаллашдим ва 2 марта талоқ қилдим деб айтиб чиқиб кетдим ва орадан 1 соат ўтиб аёлим телефон қилиб 2 марта айтиза деди. Кейин ман аниқ эслалмиман яна телефонда айтдим 2 марта манимча. Орадан 8 ой ўтди ва биз яшашга қарор қилдик, домла топдик ва бўлган ҳолатди тушинтирдим. Домла бизи никохлаб қўйди. Орадан 2 йил ўтди ва яна жанжаллашдик шунда аёлим жавобими берсез кетаман деб туриб олди ман йўқ кетовир, вақти соати келади деб айтдим. У кўнмади онам ҳам манга бер жовобини деб айтишди ва мен яна “Жовобингни бердим, бошиқ очиқ” деб 2 марта “талоқсан талоқ қилдим” деб айтдим. Ҳозир жуда афсусдаман, шу саволимга жавоб берин илтимос, аёлими қайта никохлаб олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчаликмасда. Учтадан ортиқ талоқ тушиб бўлибдику. Бирга яшашга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:18 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar