Насияга машина сотганда
Ассалому алайкум! Дадам насияга машина сотдилар. 14.000.000 га машинани олган одам 4.000.000 ни берди, қолган 10.000.000 ни бир ойда беришига ваъдалашилди, олган одам бир ойда беролмади. Шундан кейин яна бир ҳафтадан кейин бераман деди, яна беролмасдан яна бир ҳафтадан кейин бераман деб чўзилиб кетганлиги учун 400.000 қўшиб бераман, дебди. Яъни 10.400.000 қилиб. Олдиндан вақти чўзилиб кетса қўшиб берасан дейилмаган. Шунинг учун қўшимча 400.000 олсалар ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қўшиб бераман дегани жоиз эмас. Олса ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:20 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қўшиб бераман дегани жоиз эмас. Олса ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:20 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат