Ставка пули
Ассалому алайкум! Аввало саволим ноўрин бўлса узр сўрайман лекин сўрашга мажбурман. Хозирда чет элда сафардамиз, шеригим ставкага пул тикиб пул ишламоқчилигини айтиб қолди. Мен унга бу иш харомлигини айтдим. Шунда у агар пул ютиб олсам бир тийин хам ўзимга олмайман, бу пулларни хозирда ўзимизнинг юртимизда очилган “Юрак амри”, “Ажр” лойихаси шунга ўхшаш саховат лойихалари хисоб рақамларига ўтказиб юбормоқчилигини айтди. Унинг айтишича бу ўйинни ўйнайдиганлар ютиб олган пулларини харом харж, фахш ишларга сарлашади. Мен ундан кўра бу пуллар ночор ва етим есирларга фойдаси тегса яхши деб хисоблайман деяпти. Шу фикр тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У кишининг иши, "Зино қилиб пул топиб, яхшиликка сарфлайман" дейдиган аёлнинг гапига ўхшайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 08:29 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром