Аёллар намозда бир чизиқда туриш

Ассалому алайкум! Мен талабаман ётоқхонада яшайман. Хоналаримиз унчалик катта эмас намоз ўқиётганда хонадошим олдинда туради мен эса унинг орқасида(жамоатга ўхшаб) олдимга битта тўсиқ қўйиб қўяман намоз ўқиётганда (ажралиб туриш учун). Шу тарзда намоз ўқиш тўғрими? Бир танишим аёллар намоз ўқиётганда бири олдинда бири орқада туриши мумкин эмас бир чизиқда туриши лозим деди. Фақат эркаклар аёлларга караганда сал олдинроқда туриб ўқийдилар деди. Қайси қилган ишимиз тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қараб ўқийверинглар. Орага тўсиқ қўйиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 09:24 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar