Шифокор хожиота
Ассалом алайкум! (Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман Аллоҳ буюрган ишларни қўлимдан келганча адо этишга ҳаракат қиламан). Мени кўпдан бери бир савол қийнайди. Бир неча ой аввал хусусий клиникада бир шифокор ҳузурида бўлдим. Уни хожиота дейишар экан ёши катта, бошига дўппи кийган отахон. Хонасига кирганимда деворда пулдан қилинган пирамида расми осиғлиқ турган эди мен бундан ҳайратландим. У юрак уришини эшитиб кўриш уёқда турсин ҳатто юзимга ҳам деярли қарамади. Қўлига кичкина дастак учига ўрнатилган пружинага ўхшаш асбобни олди, у матоҳ ўзидан ўзи айланишни бошлади. Кейин иккинчи қўли билан ғалати ҳаракатлар қилди, чап томонга қараб нимадирларни пичирлади (ҳудди ким биландир гаплашаётгандек). Сўнг қандай касалликлар борлигини айтди, лекин бошқаларникидақа тўлиқ айтмади қисқа қилишга ҳаракат қилди, тезроқ тугатишга шошилди. Мен бундан жуда қаттиқ шубҳаландим. Айтингчи, 1)шундай бўлиши мумкинми? Шу тўғрими? Агар нотўғри бўлса унга ишонувчи одамларни қандай бу йўлдан қайтарсам бўлади яни нима дейишим керак? Биз шу туфайли шифо топяпмизку деб қолишлари аниқ. Саволим узун бўлиб кетгани учун узур сўрайман. Жавобингизни телеграм тармоғигаям жойлаштиришингизни илтимос қилардим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби жин билан алоқа қилувчилар чиқаверади. Охири бориб дажжол чиқади. Бу каби жинкашларга ихлос қилувчилар дажжол чиқиб “Мен худоман” деганида “Биз сен бандаларингмиз” деб орқасидан эргашиб кетаверади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:45 | Савол-жавоблар | 144 | Табобат