Ишласам бўладими?

Ассалому алайкум! Интернетда «Офферум, Баскит, М1шоп» ва шунга ўхшаган жуда кўплаб сайтлар бор, бу сайтлар дунёнинг жуда катта онлине бозорлар АлиЭхпресс ва ҳоказолар билан ҳамкорликда ишлайди. Сиз юқорида айтиб ўтган сайтларда онлине бозорнинг маҳсулотлари туради, ҳар бир маҳсулотни пастида линки туради, ҳар бир одамга алоҳида линк ва ўша линкингизда бошқа биров кириб, ўша маҳсулотни сотиб олса сизга ўша маҳсулотдан қанчадир фоизи сизга берилади. Бизнинг вазифамиз ўша маҳсулотни реклама қилиб пастига ўзимизни линкимизни қўйиш. Бунда ишлашимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Реклама қилганингиз учун ҳақ олишингиз жоиз. Ҳалол маҳсулот бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 10:07 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar