Тахорат вақтида сийдик томаса

Ассалому алайкум! Истинжо қилганимдан сўнг, сочиқ билан авратларимни артиб бўлгач, салфетка қўйган холда тахорат оламан ва тахорат қилиб бўлгач салфеткани олиб ташлайман. Баъзи холларда салфеткада мошдай томчи қолганини сезаман. Шу пайтда тахоратни яна қайта олиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар таҳорат олганингиздан кейин салфеткага бирор нарса чиққан бўлса, таҳоратни қайта қилишингиз керак бўлади. Шунинг учун пешобнинг қолдиғидан покланиш керак. Валлоҳу аълам! Бу истибро дейилади ва у ҳақида қуйидаги мақоладан ўқиб оласиз:https://fiqh.uz/maqola/411 

10 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 158 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar