Оилада болалар нафақаси
Ассалому алайкум! Мен бир давлат ташкилотида ишлайман, маошим 1млн 600минг, Аллоҳга шукур. 4 та фарзандим бор ва уларнинг барча харажатлари ўз бўйнимда(мактаб, боғча, кийим кечак). Хўжайинимнинг ишлари жуда зўр, лекин умуман фарзандларим харажатларига пул бермайдилар, баъзида умуман пулим қолмайди, ойликдан ойликкача етказолмайман, шунда пул сўрасам, мени вазифам сизларни боқиш, бор онангдан ё акангдан сўра дейдилар, ваҳоланки, улардан минг ҳижолат билан сўрайман. қачонгача шу ҳолат давом этишини ўйлаб эзиламан. Ахир мен ҳам аёл кишиман, ўзимга яраша ҳаражатларим бор. Эркак кишининг вазифаси фақат тўйдириш холосми(хўжайинимни фикрлари). Аёлига ёки фарзандларига нафақа бериш керакми, қанча миқдорда бўлиши мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Афсус ҳозирда эркаклар дастмоясини "келгусида улкан самара берадиган" фарзандларга тикиш ўрнига кийиниб ва минилиб эскирадиган, қурилиб вақти келса ҳеч кимга фойда бермайдиган нарсаларга тикишмоқда. Афсус, минг афсус... Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:23 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар