Оқ бўлиш кечириладими
Ассалому алайкум! Хурматлий устозлар биринчи марта сизларга богланишим 3 йилдан бери кузатиб келаман ва жуда коп илм олдим унданда копроқ биз тўғри яшашни халол харомни ойилавий муомила ва мунособотни органдик қони қошни қариндошлар билан олди берди ва алоқаларни шу 3 йил мобайнида тогирлаб келдик ва тушиндимкий отамга оқ болган болмаганлигимни аниқлашим керак экан САВОЛ бундан 15 йиллар олдин дадам ичардилар келиб хаммани сабабсиз урарди айниқса онамни қошни эркаклар билан юрасан деб бохона қиларди эртасига хеч нарса болмагандай юраверарди ишониш қийин лекин хар 2 кунда жанжал эди оша пайтлар 15 ёшларда эдим кейин сал отиб кучга толиб дадамни боглаб қоядиган болдим бу орада жуда коп марта бирданига бостириб келган пайтлари дадам билан муштлашиб кетканмиз бу албатта қол котаришдир энди ойлаб корсам улар шу даражада тубанлик ва ифлос созлар экен майли у ёгини ёзмайман афсуский оша пайтлар заррача илмим ва бу хақида малумотлар менда ёқ экан кейин дадам қошниларга махаллани козга коринган акаларга мени ёмонлаб арз қиладиган болди ва уйдаги ишлар кочага тарқайдиган боп қолди охирги 7 ёкий 8 йилларда 2 огил 1 қиз жуда коп ота онамизни тинчлантиришга харакат қилдик ва бунга эришдик 16 ёшларимда розгорни бойнимга олдим укам ва синглим ёрдами билан 3 йил олдин сизлардан ва интернетдан илм олишни намоз оқишни ва роза тутишни бошладим хозир уйимиз нурга толган синглимни узатганмиз ва яқинда озимхам уйландим ва фарзандлий болдим ота онам жуда хурсанд ота онанга яхшилик қил хадисини оқигандан бери уларни эхтёт қилябмиз шаройитлари зор хар куни икки огил ишга кетарда онам отирган жойида дадам мошинамни олдига келиб дуо қиладилар (ичкиликни ташлаганлар) қисқаси хаёт зор бобкетти дадам эса хозир огзидан чиққанини мухайё қилябман бази пайтлар озимхам хавас қиламан у кишига махалладаям обруси ошиб қолди энди Устозлар бу масаланинг хукми ва ечимларини айтинг илтимос батафсилроқ оқ болганманми болсам кечирилганманми ахир хозир отам бизни жуда яхши коради ёкий яна қандайдир амаллар ва ёллар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳозир сиздан хурсанд ва рози бўлсалар оққ бўлгансиз дейилмайди. Сиз уларни кўнгилларини янаям кўпроқ олиб кўп хизматларини қилиб дуоларини олинг. Оилавий тоат ибодатда бардавом бўлиб хонадонингиз янада нур баракага тўлсин! Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:45 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳозир сиздан хурсанд ва рози бўлсалар оққ бўлгансиз дейилмайди. Сиз уларни кўнгилларини янаям кўпроқ олиб кўп хизматларини қилиб дуоларини олинг. Оилавий тоат ибодатда бардавом бўлиб хонадонингиз янада нур баракага тўлсин! Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:45 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш