Хайвонлар кисмати

Ассалому алайкум! Хайвонлар биламизки улгандан кейин тупрокка айланади ва киёматда тирилади ва бир-биридан хаклари олиб берилади хисобот якунлангач улар шунчаки тупрокка айлантирилади, улар учун жаннат ва дузах йук тушунишим буйича, савол куйдагича хайвонлар бу дунёда аксари азобланади, хорланади, улдирилади, очликдан, касалликдан ва турли нарсалардан азият тортишади, агар виждонан биз уларни урнига узимизни куйсак биз рози булмасдик йук жойдан шунча азоб ва охиридан мукофот йук шунчаки тупрокка айланади, бу ерда Аллохнинг адолати канака?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ақлингиз етмаган нарсага ҳукм чиқариш тўғри эмас. Аллоҳнинг бир сифати Одил. Шак-шубҳасиз  бунинг ортида аниқ бир ҳикмат бор. Биз уни билмаслигимиз адолатсизлик эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 12:07 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar